...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик жаҳон чемпионлари ва ниҳоят тақдирланишди!


17:14, 15.12.2017 Спорт
 4 282

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари финалда Швецияни мағлуб этишганди.

Шу йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Тайландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “В” гуруҳида иштирок этиб, гуруҳда Швецияни 5:3, Индонезияни 17:2, Кувайтни 9:2 ҳисобида мағлуб этишди.
 
Ярим финалда эса мусобақа фаворити Россия терма жамоасини 3:2 ҳисобида таслим этилди.
 
Финалда Швецияга қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди.
 
Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан чемпионларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Демак, қуйидаги футзалчилар ва мураббийларга ЎФФ президенти номидан вице-президент Шоакром Исроилов эсдалик совғаларини топширди:
 
1.Обидов Миразамат Рашид ўғли
2.Норхўжаев Хўжамурод Ахролхўжа ўғли
3.Ғойибов Рустамбек Файзулла ўғли
4.Собитбеков Жалолиддин Фаррух ўғли
5.Қаршиев Жалолиддин Баходирович
6.Абдуллаев Фаррух Саъдулло ўғли
7.Шарафиддинов Давронбек Бахромжон ўғли
8.Шокиржонов Акобиржон Шавкатжон ўғли
9.Толипов Ҳабибулло Шокирович
10.Икрамов Мирзабек Тўлқунович
 
Мураббийлар
Аҳмедов Муроджон Ҳуснутдинович - бош мураббий
Аҳмедов Ҳаким Ҳуснутдинович - ёрдамчи мураббий
Бердиев Рустам Ахназарович - ёрдамчи мураббий
Кровов Анатолий Николаевич - Менеджер
 





 
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақа ғолиблигидан ташқари, турнирнинг “Энг яхши дарвозабони” ва “Энг яхши тўпурари” номинацияларида ҳам тенгсиз дея топилишган.
 
Маълумот учун, U-18 World Deaf Futsal Championship мусобақаси энди 2021 йили Хитойда ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Футзал Заиф эшитувчилар Жаҳон чемпионлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!