...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга жўнаб кетди


10:56, 24.04.2018 Спорт
 2 264

Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги жамоа Тошкентда 12 апрелдан йиғинга киришганди.

Ўзбекистон заиф эшитувчилар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун кеча, 23 апрель куни Жанубий Кореяга учиб кетди.
 
Жанубий Кореянинг Чангвун шаҳрида 23 апрелдан 6 майга қадар 4-Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўтган йил Тайландда Жаҳон чемпионлигига эришган терма жамоа энди Осиё чемпионлиги учун курашади.
 
Муроджон Аҳмедов бошчилигидаги жамоа Тошкентда 12 апрелдан йиғинга киришганди. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғига кўра Заиф эшитувчилар терма жамоаси учун барча шароитлар яратиб берилди. Терма жамоа аъзолари “Чиғатой” спорт базасида яшаб, “Бунёдкор” стадионида икки маҳал машғулот олиб борди.
 
Шунингдек, бу терма жамоа аъзолари учун ЎФА томонидан спорт экипировкалари тақдим этилди. Жанубий Корея визаси билан боғлиқ масалалар ҳал қилинган ҳолда, Тошкент-Сеул-Чангвун йўналиши бўйлаб авиачипталар харид қилинди.
 
Заиф эшитувчилар ўртасидаги 4-Осиё чемпионатига йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рўйхати қуйидагича:
 
Ҳаким Аҳмедов
Темирмалик Турсунов
Миразамат Обидов
Рустамбек Ғоипов
Жалолиддин Собитбеков
Жалолиддин Қаршиев
Рустам Бердиев
Суҳбатжон Ҳасанбоев
Диёр Муродов
Мирзабек Икрамов
Саидбек Ёқубжонов
Баҳром Садиуаххасов
Нуриддин Бойтўраев
Фаиг Мамедов
Акмал Абдулакимов
Анвар Абдураҳмонов
Миркамол Агзамов
 
Муроджон Аҳмедов (Ўйновчи мураббий)
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон заиф эшитувчилар терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!