...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳарбий қасамёд матнига ўзгартиришлар киритилди


10:38, 24.04.2018 Жамият
 4 989

Киритилган ўзгариш аввалгисидан деярли фарқ қилмайди.

Жорий йилнинг 18 апрель куни “Умумҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Norma.uz” маълум қилмоқда.
 
Шу пайтга қадар Ҳарбий қасамёднинг қуйидаги матни амалда бўлган:
 
Мен, (фамилия,  исми,  отасининг исми) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман,  халқимга, Президентимга содиқ бўлишга тантанали равишда қасамёд қиламан.
 
Мен Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини муқаддас билиб,  уларга риоя этишга,  ҳарбий низомларни,  командирлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришга,  ҳарбий интизомга қатъий риоя қилишга,  ҳалол,  жасур ва сергак жангчи бўлишга қасамёд қиламан. 
 
Сўнгги нафасим қолгунча она Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга,  ҳарбий хизматнинг бутун машаққат ва қийинчиликларини сабот билан енгишга,  давлат ва ҳарбий сирларни мустаҳкам сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан.
 
Жонажон Ўзбекистонимнинг нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллигининг ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан. 
 
Агар мен ушбу тантанали қасамёдимни бузсам қонунларда белгиланган жазога ва халқнинг нафратига мубтало бўлай.  
 
Қонунга киритилган вариант аввалгисидан деярли фарқ қилмайди ва қуйидагича баён этилган:

Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга, халқимга, Президентимга содиқ бўлишга тантанали равишда қасамёд қиламан.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ва қонунларини муқаддас билиб, уларга риоя этишга, ҳарбий низомларни, командирлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришга, ҳарбий интизомга қатъий риоя қилишга, ҳалол, жасур ва сергак жангчи бўлишга қасамёд қиламан.

Сўнгги нафасим қолгунча ўз Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга, давлат сирини ва ҳарбий сирни сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан. 

Жонажон Ўзбекистонимнинг нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллигининг муносиб ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан.

Агар мен ушбу тантанали қасамёдимни бузсам, қонунларда белгиланган энг оғир жазога ва халқимнинг нафратига мубтало бўлай.

Ҳарбий қасамёд ҳарбий қисмнинг жанговар байроғи олдида қабул қилиниши алоҳида белгиланган.
Икром Раҳмон

Теглар:Ҳарбий қасамёд қасамёд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар