...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вақт келди! Термизда янги университет иш бошлади


12:12, 16.04.2018 Жамият
 4 016

Университетнинг биринчи курс талабалари учун тадбир уюштирилди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалида ўқишга қабул қилинган 1-курс талабаларининг қасамёд қилиш тадбири ўтказилди.
 
Маросимда муассаса раҳбарияти ва таклиф этилган меҳмонлар томонидан табриклар билдирилди. 
 
Шунингдек, тадбир жараёнида талабаларга талабалик гувоҳномалари топширилган.


 
Маълумот ўрнида, ушбу университетга 520 нафар талаба қабул қилинди. Улар бешта йўналиш ва махсус сиртқи бўлимда ўқишади.
 
Мазкур жараёнда Термиз шаҳри ва барча туманлар кесимида педагогларга бўлган эҳтиёж ҳисобга олинди. Шунга мувофиқ, берилган квоталар тақсимланди. 
 
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Сурхондарёда учта нуфузли ОТМнинг филиали, жумладан, Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали очилиши ҳақида хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурхондарё қасамёд талаба педагогика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар