...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда талабаларнинг биринчи коворкинг маркази очилди


09:23, 07.02.2019 Жамият
 2 684

Марказнинг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишларни талабалар томонидан амалга оширилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида биринчи талабалар коворкинг-маркази ташкил этилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
 
“Ёшлар келажагимиз” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиявий кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг маркази ташкил этилди.
 
Бу республика ОТМлари орасида биринчи коворкинг маркази ҳисобланади.
 
Коворкинг марказида талабалар  қизиқарли архитектура лойиҳалар устида ишлашлари, мустақил ёки гуруҳ билан ишлаган ҳолда тажриба алмашиш ва ўз ғояларини ривожлантириши, жамоат ишлари билан шуғулланишлари мумкин.
 
Эътиборлиси, коворкинг марказининг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишларни институт талабаларининг ўзи устозлари билан биргаликда  амалга оширишган.
 
Марказ ҳар хил шаклга эга бўладиган (трансформер) мебел, тақдимот ускуналари, маркерли тахта (доска)лар билан жиҳозланган ҳамда архитекторлар учун барча замонавий дастурлар ўрнатилган иккита алоҳида компьютер хоналари мавжуд.

Теглар:Коворкинг талаба институт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар