...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик икки футболчи фаолиятини Европада давом эттиришади


10:46, 07.07.2017 Спорт
 6 487

Ўзбекистонлик футболчилар хизматларига чет эл жамоаларининг қизиқиш билдириши қувонарли ҳолат.

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби иқтидорли ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россиянинг “Краснодар” жамоасига ўтиши мумкин. Маълум бўлишича, 22 ёшли футболчи билан музокара жараёни деярли якунига етиб қолган ва Шомуродов шу ёзда катта эҳтимол билан “қалдирғочлар” сафини тарк этади.
 
“Шомуродов – ўзбек футболининг энг истеъдодли ёшларидан бири. У келажакда Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бирига айлана олади”, дейилади “Известия” хабарида.
 
Маълумот учун, у “Бунёдкор” сафига 2014 йилда қўшилган бўлиб, ҳозирда жамоанинг етакчиларидан бири ҳисобланади. Футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги дебютини эса 2015 йили ўтказган.
 
Экспертларнинг маълум қилишича, Элдорнинг трансфер қиймати 600 минг евро атрофида бўлиши мумкин.
 
Шунингдек, 2017 йил мавсумини Эроннинг “Машинасози” жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов фаолиятини Латвиянинг “Спартак” клубида давом эттиради.
 
2007 йилда ташкил этилган “Спартак” клуби ўтган мавсумда ўз тарихида биринчи марта Латвия чемпиони бўлди ва Европа Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Юрмалаликлар ЕЧЛдаги иштирокини 2-саралаш босқичидан бошлайди.
 
Тажрибали футболчи 2007–2011 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп суриб, 17 учрашувда 3 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Элдор Шомуродов Азиз Ибрагимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

sdsd
18:22 07.07.2017

Элдор Шомуродов хоп майли Россияда лекин кайси клубда qalampir.uz берган маълумонга асосан “Краснодар” жамоасими ёки daryo.uz берган маълумотга асосан «Ростов» клубида уйнайдими???????



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!