...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ўзбекистонлик футболчи Россияда беш дақиқа ичида иккита гол урди


15:46, 30.04.2018 Спорт
 3 515

Элдор бу учрашувда тўлиқ вақт давомида фаол ҳаракатланди.

Кеча, 29 апрель куни Россия чемпионатининг 28-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов ҳаракатланадиган “Ростов” ўз майдонида “Тосно”ни қабул қилиб, ғалабага эришди. Эътиборлиси, ҳар икки гол ҳам ҳамюртимиз Элдор Шомуродов номига ёзилди.
 
Терма жамоамиз футболчисининг 67 ва 72-дақиқаларда урган 2 та голи ростовликларга жуда зарур ғалаба келтирди. Умуман, Элдор бу учрашувда тўлиқ вақт давомида фаол ҳаракатланди.
 
Шунингдек, “Тосно”ни Россия кубоги финалига олиб чиққан Вагиз Галиулин ҳам майдонда 90 дақиқа тўп сурди ва сариқ карточка олди.
 
“Арсенал” – “Анжи” ўйини (2:1) да эса меҳмон клуб вакили Достон Ҳамдамов майдонда кўриниш бермади.
 
Ушбу ғалабадан кейин “Ростов” очколари сонини 34 тага етказиб, жадвалда 11-ўринга кўтарилди.
 
Россия Премьер-лигаси, 28-тур.
“Ростов” – “Тосно” 2:0.
Голлар: Шомуродов (67, 72).
 
“Ростов”: Абаев, Ингасон, Сигурдссон, Вилюш, Скопинцев (Зуев, 66), Ионов (Макеев, 79), Калачев, Гацкан, Гулиев (Юсупов, 69), Паршивлюк, Шомуродов.
 
“Тосно”: Юрченко, Буйволов, Дугалич, Миюшкович, Макаров, Галиулин, Жигулев, Нуну Роша, Палиенко (Рикардиньо, 74), Полетанович (Карницкий, 81), Труйич (Скворцов, 69).
 
Огоҳлантириш: Макаров (2), Галиулин (35), Гулиев (55), Вилюш (63), Дугалич (68).
 
Четлатиш: Макаров (26).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Элдор Шомуродов Ростов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 412

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!