...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар бир суткада 24 та медаль жамғаришди


18:54, 23.06.2017 Спорт
 3 124

Ўзбекистонлик гимнастикачилар “Summer trophy” турнирида 24 та медални қўлга киритишди.

Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар Италиянинг Розето-дельи-Абруцци шаҳрида 22-24 июнь кунлари бўлиб ўтиши мўлжалланган “Summer trophy” турнирида 24 та медални қўлга киритишди. Натижалар мусобақанинг расмий интернет саҳифасида маълум қилинди.


 
“Summer trophy” халқаро мусобақасида 10 та мамлакатнинг 18 жамоасидан 200 гимнастикачи қиз иштирок этишмоқда. Қувонарлиси, ҳалқаро тоифада ўтказилган турнирда ўзбекистонлик гимнастикачилар 11 та олтин, 8 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга чиқишди. Турнир ҳозирча якунига етмади ва гимнастикачилар медаллари сонини яна ошириш имкониятга эгалар.
 
Ўзбекистонлик 41 ёшли гимнастикаси Оксана Чусовитина “Шуҳрат” залига қайд этилганди. Чусовитина “Шуҳрат” залига фаолиятини якунламасдан аввал киритилган илк гимнастикачи аёл ҳисобланади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Summer trophy гимнастика Италия Оксана Чусовитина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Шавкат
19:13 27.06.2017

Баракалла кизларим! Футболчи "дадангларга" хам сизларнинг йулларингни тилайман.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!