...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари Қатардаги учрашувни бошқаради


19:32, 01.11.2017 Спорт
 2 113

Айрим ҳакамларнинг ишлари танқид остига олиниб, ЎФФ қўмитаси томонидан уларнинг фаолияти маълум муддатга тўхтатилган эди.

Аввалроқ, хабар берганимиздек жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Қатар футбол уюшмасининг президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад Ал-Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболининг мансабдор шахслари билан учрашганди.
 
Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон ва Қатар федерациялари ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиб, уни раҳбарият ва мансабдор шахслар, шунингдек, техникавий масалалар бўйича экспертлар, мураббийлар, ҳакамлар ва футболчилар орқали самарали йўлга қўйиш каби масалаларни муҳокама қилишганди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси ва Қатар футбол уюшмасининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзолаганди.
 
Мазкур келишувга кўра, Қатар футбол федерацияси шу йилнинг 11 ноябрь куни Қатар ва Чехия терма жамоалари ўртасида Доҳада ўтказиладиган ўртоқлик ўйинини бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини таклиф этди.
 

Унга кўра, Қатар пойтахтида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик таниқли ҳакам Шерзод Қосимов бошқарадиган бўлди. Қосимовга қанотларда Тимур Гайнуллин ва Алишер Усмонов ёрдам беришади.
 
Маълумот учун, бугун 1 ноябрь куни ЎФФ мажлислари залида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётган ҳакам ва назоратчилар иштирок этди. Тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг янги директори Омон Ғофуров таништирилди.
 
Йиғилиш давомида ҳакам ва назоратчиларга чемпионатнинг қолган ўйинларида ўз ишига бўлган масъулиятни ҳамда ҳакамлик ва назоратчилик сифатини ошириш кераклиги таъкидланди.
 
Эслатиб ўтамиз, ЎФФга янги раҳбарият тайинланганидан сўнг, Олий Лига учрашувларини бошқарган уч нафар: Рустам Бобомуродов (бутунлай), Олим Толибжонов (10 та ўйинга) ҳамда Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси (мавсум охиригача) нинг ишларидан қониқмаганлиги сабаб ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси томонидан маълум муддатга четлаштирилганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳакамлар Шерзод Қосимов Қатар Чехия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!