...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ҳарбийлари “АрМИ-2017” ҳалқаро мусобақасида иштирок этишади


17:32, 23.07.2017 Олам
 3 213

Ўзбекистон ва Эроннинг артиллерия ҳамда танк қисмларининг таъмирлаш бўлимлари халқаро мусобақаларда илк бор иштирок этишади.

Хитойда дунёнинг 9 та мамлакатидан ташриф буюрган харбийлар ўртасида “АрМИ-2017” ҳалқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам иштирок этишади.
 
Маълум бўлишича, “АрМИ-2017” мусобақаси Хитойнинг шимолий-ғарбидаги “Корла”, шимоли-шарқий ҳудудидаги Цзилинь провинциясиси ҳамда Хитой марказидаги Хубэй вилоятида жойлашган полигонларида ўтказилади.
 
“Корла” полигонида Халқаро армия ўйинларининг 4 хил, яъни Хавфсиз ўрталик” “Қуролсоз уста”, “Мусаффо осмон” ва “Суворов шиддати” танловлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
Маълумот ўрнида, “АрМИ-2017” да Хитой ҳарбийларидан ташқари, Россия, Қозоғистон, Эрон, Ангола, Венесуэла, Зимбабве, Миср, Беларусь ва Ўзбекистон ҳарбийлари қатнашади.
 
Ўзбекистон ва Эроннинг артиллерия ҳамда танк қисмларининг таъмирлаш бўлимлари халқаро мусобақаларда илк бор иштирок этишмоқда.
 
Халқаро армия ўйинлари 14 кун давомида, 29 июлдан 12 августгача Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ҳарбийлари Хитой АрМИ-2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Zilol
18:18 23.07.2017

Qoyil.Zo'r bo'pti.Rossiya telekanali orqali Tankoviy biatlon ko'rsatuvida O'zbekistonimiz vakillarini ham ko'rishni juda istagandim.Bizda ham jahonni qoyil qoldiradigan qurolli kuchlarimiz bor.Olg'a Vayandoshlarim



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!