...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Россиянинг Бош прокурорлари учрашув ўтказди


13:18, 17.01.2017 Олам
 3 095

Икки мамлакатнинг прокурорлари доимий равишда одам савдоси ва турли жиноятлар бўйича тажриба алмашиб туришади.

Кеча, 16 январь куни Россия Федерациясининг Бош прокурори Юрий Чайка ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Москвада учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинган. Юрий Чайка мунозаралар аввалида ўзбек ва рус прокуратураларининг алоқалари ўзаро илиқ ва ишончлилик муносабатларига асосланганлигини таъкидлаб ўтди.
 
Юрий Чайканинг сўзларига кўра, икки томонлама муносабатлар ШҲТ, БМТ ва Халқаро прокурорлар ассоциацияси доирасида янада мустаҳкамланиб бормоқда. Бундан ташқари, икки мамлакатнинг прокурорлари доимий равишда одам савдоси ва турли жиноятлар бўйича тажриба алмашиб туришади.
 
Учрашув якунига кўра, Россия Федерацияси Бош прокуратураси академияси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ўртасида кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон-Россия Прокуратура Ихтиёр Абдуллаев Юрий Чайка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!