...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон кубоги ва Про-Лигага қайта қуръа ташланди


13:30, 27.03.2018 Спорт
 2 748

Бугун Про-Лига вакиллари 1-2 турлар қайси жамоалар билан ўйнашлари ҳақида маълумотга эга бўлишди.

Бугун, 27 март куни Ўзбекистон футбол ассосиасициясининг мажлислар залида Про-Лига ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Унга кўра, икки тоифа – А ва В гуруҳларида олиб бориладиган мусобақа 6 апрелда старт олиб, 27 ноябрга қадар давом этиши белгиланди.
 
1-тур, 6 апрель


 
“А” гуруҳи
“Шўртан” (Ғузор) – “Хоразм” (Урганч)
“Орол” (Нукус) – “Истиқлол” (Фарғона)
“Андижон” (Андижон) – “Машъал” (Муборак)
“Норин” (Норин) – “Динамо” (Самарқанд)
“Сурхон” (Термиз) жамоаси дам олади.
 
“В” гуруҳи
“Нурафшон” (Тошкент вил) – “Ифтихор” (Олтиариқ)
“Зомин” (Зомин) – “Лабса” (Бухоро)
“Ғиждувон” (Ғиждувон) – “Локомотив-БФК” (Тошкент)
“Ёзёвон” (Ёзёвон) – “Хотира-79” (Уйчи)
“Шердор” (Самарқанд) дам олади.
 
2-тур, 11 апрель
 
“А” гуруҳи
“Машъал” – “Норин”
“Истиқлол” – “Андижон”
“Хоразм” – “Орол”
“Сурхон” – “Шўртан”
“Динамо” дам олади
 
“В” гуруҳи
“Локомотив-БФК” – “Ёзёвон”
“Лабса” – “Ғиждувон”
“Ифтихор” – “Зомин”
“Шердор” – “Нурафшон”
“Хотира-79” дам олади.
 
Маълумот учун, Про А минтақанинг 2 ва 3-ўрнини эгаллаган клублари, Про Б минтақанинг 2 ва 1-ўрин жамоаларига қарши плей-офф ўйинида иштирок этади.
 
Жуфтлик ғолиблари Суперлиганинг 10 ва 11-ўрнидан жой олган клубларга қарши ўтиш ўйинида иштирок этади.
 
Про Б минтақада 1-2 ўринни қўлга киритган клублар келаси мавсумни Про А минтақада бошлайди. Про А минтақанинг сўнгги икки клуби эса Про Б минтақага туширилади.
 
Про Б минтақанинг сўнгги икки жамоаси 2-лигага тушиб кетади. Про Б минтақада 6 ва 7-ўринни қўлга киритган клублар лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун 2-лиганинг минтақавий ғолибларига қарши пулкада қатнашади.
 
Про-лига ўйинлари қуръасидан сўнг Суперлига ва Про-лига вакиллари Ўзбекистон Кубоги ўйинларидаги рақибларини ҳам билиб олишди.
 
Янги таҳрирдаги мусобақа қонун-қодасига кўра, энди аввалгидек 1/16 ва 1/8 финалларда ўйинлар дастлабки ва жавоб учрашувлари тариқасида ёҳуд Про-лига майдонида ўтиши кабидек бўлмайди.
 
Мусобақанинг дастлабки саралаш ўйинларига 2 апрелда старт берилади. Гуруҳ баҳслари 15 апрель кунидан бошланади.
 
Ўзбекистон Кубоги-2018
 
1/32 финал. 2 апрель
“Нурафшон” (Тошкент вилояти) - “Ифтихор” (Ёшлар иттифоқи жамоаси)
“Шердор” (Самарқанд) - “Лабса” (Бухоро)
1/16 финал. 15-16 апрель
"Машъал" - "Истиқлол"
"Локомотив-БФК" - "Сурхон"
"Орол" - "Ғиждувон"
"Хотира-79" - "Динамо"
"Ифтихор" ва "Нурафшон" ғолиби - "Ёзёвон"
"Шўртан" - "Нефтчи"
"Сўғдиёна" - "Металлург"
"Зомин" - "Қўқон-1912"
"Андижон" - "Навбаҳор"
"Қизилқум" - "Бухоро"
"Лабса" ва "Шердор" ғолиби - "Хоразм"
АГМК - "Норин"
 
1/16 финал ўйинларидан сўнг 1/8 финалга қуръа ташланади. Унда "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф" клублари ҳам қўшилади.
 
1/8 финал ўйинлари 29-30 май, 1/4 финал ўйинлари 12-13 июль саналарига белгиланган. Ярим финал учрашувларининг дастлабкиси 22-23 июль, жавоб ўйинлари эса 8-9 августга режалаштирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Про-лига қуръа Ўзбекистон кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!