...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қозоғистон диний байрамларни нишонлаш бўйича келишув имзолади


13:26, 27.03.2018 Жамият
 2 555

Икки томонлама меморандум ҳам имзоланди.

Қозоғистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Серикбай Ораз Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан учрашди. 
 
Учрашувда диний байрамлар саналарини бир хиллаштириш(унификация қилиш) масаласи  муҳокама қилинди.
 
Якунда иккитомонлама меморандум имзоланди.




 
“Тарафлар диний саналар (рўза, Қурбон Ҳайит ва бошқалар)ни Ҳижра йили, яъни мусулмонлар ой тақвими бўйича нишонлаш, шунингдек, бугунги кун диний масалалари бўйича умумий қарорлар, фатволар чиқариш лозим деб ҳисоблайди”, дейилади меморандум матнида.


 
“Икки мамлакатда ҳам шу пайтгача диний байрамлар санаси бўйича фарқланишлар бор эди. Мазкур камчиликни тўғрилаш учун биз ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоладик. Меморандум доирасида умумий фатволар чиқарамиз ва ҳозирги давр долзарб масалалари бўйича биргаликда қарорлар қабул қиламиз”, дейди муфтий Серикбай Ораз.




 
Ўзаро имзоланган мазкур ҳужжат доирасида икки давлат фуқароларига ушбу мамлакатлар ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконияти тақдим этилади. 
Икром Раҳмон

Теглар:Мусулмонлар идораси диний байрамлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар