...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Голландиядан 36 тонна заъфарон туганак пиёзлари харид қилди


17:48, 25.08.2017 Жамият
 5 045

Президент тавсиясига кўра Ўзбекистонга Голландиядан 36 тонна заъфарон (шафран) туганак пиёзлари келтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига уюштирган сафари чоғида Ўзбекистон флораси доривор гиёҳларга бой эканини, хусусан, заъфарон ўсимлигидан қадимдан халқ табобатида кенг фойдаланиб келинганини таъкидлаб, соҳа мутахассисларига бундай ўсимликлар турини кўпайтириш ва плантацияларни кенгайтириш бўйича тавсиялар берган эди.
 
Президент тавсиясига кўра Ўзбекистонга Голландиядан 36 тонна заъфарон (шафран) туганак пиёзлари келтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси “Brand Investment Group” МЧЖ билан ҳамкорликда заъфарон плантацияларини ташкил этишни бошлади.
 
“Заъфарон ўсимлиги иссиқлик ва ёруғликни севади. Бу ўсимлик юртимиз тупроқ-иқлим шароитига тўлиқ мос бўлиб, уни Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларида етиштириш имконияти мавжуд. Бу ўсимликнинг биологияси ва етиштириш агротехникасини яхши ўрганиб, фермерларни жалб этсак, даромадли соҳага асос солинади. Зеро, бир гектар плантациядан биринчи йил ўртача 4 килограмм, иккинчи йили 7-8, кейинги йилларда 15-16 килограмм ҳосил олинади. Жаҳон бозорида 1 килограмм хомашёнинг нархи 400 доллардан 1000 долларгача баҳоланади. 1 килограмм гули 2500 дан 5000 долларгача сотилади”, дейди давлат қўмитаси бош мутахассиси Мансурбек Сатимбоев.
 
Ўзбекистонда заъфарон етиштириш ва плантацияларини ташкил этиш фармацевтика, парфюмерия ва озиқ-овқат саноатини маҳаллий хомашё билан таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, дейилади хабарда. 

Теглар:Заъфарон Пиёз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар