...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда пиёз бепул бўлди. Ҳаммагами?!


20:05, 04.04.2018 Жамият
 10 418

Бепул пиёзнинг ўз вақтида, тўлиқ ва манзилли етказиб берилишида муассаса ва маҳаллалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланган.

Олдинроқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳардаги халқ таълими бўлимлари томонидан ҳокимлик захирасидаги пиёз кўкариб, чирий бошлагани боис бозорда ўтмаганидан уни ўқитувчиларга пулланаётгани маълум қилинган хабарларга раддия берганини маълум қилган эдик.
 
Бугун, 4 апрель куни мазкур масала юзасидан мутасадди ташкилотларнинг қўшма баённомаси имзоланган. Унга кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси, ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасаларга захира сақловида мавжуд бўлган пиёзнинг бепул етказиб берилишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган.



Хусусан, бепул пиёзнинг ўз вақтида, тўлиқ ва манзилли етказиб берилишида муассаса ва маҳаллалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланган. 
 
Матбуот хизмати хабарида Давлат санитария-эпидемология назорати маркази, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бепул тарқатилаётган пиёз маҳсулотининг сифати бузилмаган ҳолда етказилиши назоратга олингани таъкидланган.
 
Ушбу жараёнда адолат қанчалик таъминланади? Буни вақт кўрсатади. Ва биз, албатта, бу мавзуга яна қайтамиз.
Икром Раҳмон

Теглар:пиёз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар