...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳокимлик: ўқитувчиларга чириган пиёз МАЖБУРАН сотилмаган!


14:27, 04.04.2018 Жамият
 4 693

Мутасаддилар пиёзнинг истеъмолга яроқлилигини текширган.

Кеча, 3 апрель куни айрим ОАВларда “Ҳокимликнинг чириган пиёзини олган бўлармидингиз?” номли мақола нашр этилди.
 
Мақолада 2018 йил 30 мартдан Тошкент шаҳридаги халқ таълими бўлимлари томонидан мактаб ўқитувчиларига мажбуран пиёз сотилаётгани, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги пиёз кўкариб, чирий бошлагани боис бозорда ўтмаганидан уни ўқитувчиларга пулланаётгани ҳақида айтилган.
 
Ушбу хабар юзасидан бугун, 4 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раддия эълон қилди. Унда жумладан шундай дейилади:
 
“Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги қарорига мувофиқ, баҳор фасли эрта келгани, ҳаво исиб кетиши оқибатида тегишли мутасадди идораларнинг захирага ғамланган пиёзнинг сифати ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, шунингдек  ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳар прокурори, Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси 2018 йил 4 апрель куни “Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасалар ва уларнинг ҳодимларини бепул пиёз билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарорни имзолади.
 
Қарорга биноан Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасаларга захира сақловида мавжуд бўлган пиёз маҳсулотининг бепул етказиб берилишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. 
 
Хусусан, бепул пиёзнинг ўз вақтида, тўлиқ ва манзилли етказиб берилишида муассаса ва маҳаллалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди. 
 
Давлат санитария-эпидемология назорати маркази, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бепул тарқатилаётган пиёз маҳсулотининг сифати бузилмаган ҳолда етказилиши назоратга олинган.
 
Жорий йилнинг 4 апрелига қадар туман халқ таълими бошқармаларида ихтиёрий савдо ярмаркалари ташкил қилиниб пиёзнинг нархи 800 сумдан сотилган.
 
Вазиятни ўрганган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди вакиллари пиёзни талаб даражасида истеъмолга яроқли эканини ўз кўзлари билан кўрдилар”.
Икром Раҳмон

Теглар:пиёз Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар