...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳокимбува “Тошиссиққуввати”га “ҳой” деди


18:38, 13.10.2018 Жамият
 13 332

Энди совуқни қўрқмасдан қарши олса бўлади.

Аввалроқ, совуқ кунлар келган бўлса ҳам иситуш тизими ёқилмагани сабабли сайтимизда “Ҳокимбува, сиздан нима кетди, “Тошиссиқуввати”га “ҳой” деворинг! ” номли мақола эълон қилинганди.  

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2018-2019 йилги иситиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.
 
Унга кўра, 2018 йил 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, 2018 йил 19 октябрдан синов тариқасида турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланади.
 
“Фуқаролардан ўз хонадонларида иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишини сўраймиз”, дейилади шаҳар ҳокимияти хабарида.
 
Маълумот учун, 2017/2018 йил иситиш мавсуми ижтимоий соҳа объектларида 2017 йил 10 ноябрдан, турар-жой биноларида 2017 йил 12 ноябрдан бошланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаев Иситиш мавсуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар