...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир картошка ва пиёзнинг нархи билан танишиш учун “Чорсу”га борди


17:18, 22.05.2017 Жамият
 18 855

Айни пайтда Тошкент бозорларида пиёзнинг 1 кг нархи ўртача 2 минг сўмни, картошканинг нархи эса 5 минг сўмни ташкил этмоқда.

Кеча, 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкентдаги “Чорсу” деҳқон бозорига боргани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Маълумотларга қараганда, Бош вазир бозор фаолияти билан танишиб, нарх-наво, айниқса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархини кўздан кечирган. Бунга шу кунларда картошка, пиёз каби маҳсулотлар ва гўштнинг нархи ошиб бориши, аҳоли ўртасида ваҳималар, бозорларда навбат кутишлар юзага келаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
 
Айни пайтда Тошкент бозорларида пиёзнинг 1 кг нархи ўртача 2 минг сўмни, картошканинг нархи эса 5 минг сўмни ташкил этмоқда.
 
Шавкат Мирзиёев вилоятлар бўйлаб ўтказган учрашувларида картошканинг янги навларини экиш, аҳолини сифатли ва арзон картошка маҳсулоти билан таъминлаш масаласини ўртага ташлаган эди.
 
Ҳукумат раҳбари ҳам “Чорсу” бозорига ташрифи чоғида мумкин қадар картошка ва пиёзнинг нархини пасайтиришни буюрган. 

Теглар:Абдулла Арипов Чорсу деҳқон бозори Картошка Пиёз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар