...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда ўлик ҳолда топилди


15:47, 17.04.2017 Олам
 6 611

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги отхонани айланиб чиқаётган қоровул осилган одам жасадини топиб олди.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги отхонаташкилотини айланиб чиқаётган қоровул осилган одам жасадини топиб олди. Бу ҳақда “Экономика сегодня” федерал-бизнес агентлиги хабар берди.
 
Маълум қилинишича, воқеа 16 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 атрофида содир бўлган. Жасад 21 ёшли Ўзбекистон фуқаросига тегишли экани қайд этилди. У Санкт-Петербургда вақтинчалик рўйхатдан ўтиб, биноларни таъмирлайдиган “Краски города” ташкилотида ёрдамчи ишчи сифатида ишлаётган бўлган.
 
Йигитни охирги марта ўша куни соат 17 лар атрофида кўришган. Кейин эса сирли равишда осилган ҳолатда топилди.
 
Айни вақтда фожеа тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда.
Сумбула

Теглар:Санкт-Петербург Ўзбекистон фуқароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!