...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда юз берган ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг чақалоғи вафот этди


15:26, 17.04.2017 Жамият
 9 051

Ҳайдовчи аёлнинг яна бир фарзанди – 2008 йилда туғилган қизалоқ Республика хирургия шифохонасига етказилди.

13 апрель куни Буюк ипак йўли кўчасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси аёл киши бўлган. Машинада эса 4 киши, жумаладан 1 нафар ўсмир ва 1 нафар гўдак бўлган.
 
Маълумотларга қараганда, 30 ёшли ҳайдовчи аёл бошқарувни йўқотиб қўйган, натижада автомобиль дарахтга бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг 2017 йилда туғилган фарзанди эса шифохонага етказилиб, реанимация бўлимида жони узилган.
 
Ҳайдовчи аёлнинг яна бир фарзанди – 2008 йилда туғилган қизалоқ Республика хирургия шифохонасига етказилди. Автомобилда бўлган яна бир аёл эса 1982 йилда туғилган бўлиб, травматик шок ҳолати бўйича Тошкентдаги даволаниш муассасаларидан бирига етказилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент ЙТҲ Буюк ипак йўли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар