...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон делегацияси Хитойда нималарни муҳокама қилди?


20:09, 07.02.2018 Жамият
 2 442

Абдулазиз Комилов Хитойда ҳамкасби билан учрашди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хитойга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 7 февраль куни Абдулазиз Камилов Пекин шаҳрида Хитой Ташқи ишлар вазири Ван Йи билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг муҳим масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Томонлар қуйидагиларга тўхталди:
 
  • Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 11-13 майдаги давлат ташрифи;
 
  • 2017 йил давомида Хитой раҳбарияти билан музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокамаси;
 
  • “Тинчлик жараёни,  хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича бўлажак конференсия кун тартибига қўйилгани;
 
  • “Тинчлик жараёни,  хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли конференсия Ўзбекистон ва Афғонистоннинг қўшма ташаббусига кўра Тошкент шаҳрида ўтказилиши.
 
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Абдулазиз Комилов Хитой Ван Йи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар