...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олтой тоғидан топилган 1,5 минг йиллик мўмиёда Adidas оёқ кийими учради


11:32, 28.04.2016 Олам
 5 419

Аёл кишининг мўмиёси тоғ бағридаги ғор ичида паст ҳарорат туфайли жуда яхши сақланиб қолган

Олтой тоғларида қадимийлиги 1,5 минг йилга тенг бўлган мўмиё топилди, дея хабар беради “Vesti.ru” нашри. Қизиғи шундаки, аёл жинсига мансуб бўлган мўмиёнинг оёқларида Adidas фирмаси махсус белгиси сингари йўл-йўл чизиқли оёқ кийими топилди. Интернет тармоқларида тарқатилган ушбу хабардан сўнг, ижтимоий тармоқ вакиллари орасида “Бу мўмиё вақтлар аро саёҳат қилган бўлиши ҳам мумкин”, деган тахминни айтганлар ҳам бўлди.

Олимлар 1,5 минг йил олдин яшаб ўтган аёлнинг оёқ кийимлари ҳақиқатдан ҳам Adidas фирмаси маҳсулотига жуда ўхшашини, бироқ бу шунчаки тасодиф эканини айтишмоқда. Гарчи кўриниши айнан Adidas фирмаси маҳсулотини эслатсада, аслида бу 1,5 минг йил аввал одамлар кийган ёзги оёқ кийимидир. Adidas фирмаси ишлаб чиқарадиган оёқ кийимлардаги чизиқларга ўхшаш чизиқлар эса ёзги оёқ кийимнинг устки қисмига қаттиқ қилиб тортиб қўйилган мато тасмалардир.
 
Мўмиё аёлнинг жасади бу қадар яхши сақланиб қолганини олимлар ғор ичидаги доимий паст ҳаво ҳарорати билан изоҳламоқдалар. Тарихчилар Олтой тоғларида ҳаво ҳарорати 3-4С бўлишини айтишган. Қадимги турк аёлининг мўмиёси ёнида эгари жуда яхши сақланиб қолган от қолдиқларини ҳам топишган. Археологлар тоғдаги бу ғор қадимги тюрклари кўмиладиган жой бўлган деб ҳисоблашар экан.
Умида Якубова

Теглар:Мўмиё Adidas 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!