...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-отада қуролли отишма содир этилди. Қурбонлар бор


13:08, 18.07.2016 Олам
 6 129

Қозоғистонда содир этилган отишма сабаб аксилтеррор операцияси бошланди.

Бугун, 18 июль куни маҳаллий вақт билан соат 12:20да Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги полиция маҳкамаси олдида номаълум шахслар томонидан отишма уюштирилди. Натижада икки полиция ходими ҳалок бўлди  ва етти киши жароҳатланди.
 
Шундан сўнг, Олма-ота шаҳрида аксилтеррор операцияси бошланди.  Шу муносабат билан шаҳар вокзали полиция томонидан ўраб олинди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
 
Операция давомида шаҳардаги барча махсус хизмат кучлари аэропорт, вокзал, дарё портлари, автовокзал ва метрополитен ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш учун сафарбар этилмоқда,  дейилади хабарда.
 
Маълумотларга қараганда, отишма иштирокчиларининг бири қўлга олинган.
 
Шаҳарнинг “Абилай хана” кўчасида олиб борилаётган қидирув натижасида қўлга олинган қонли отишма иштирокчиларидан бирининг видеоси ва сурати тарқалди
Руслан Сулаймонов

Теглар:Олма-ота Отишма Қозоғистон Аксилтеррор операцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!