...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-Отада қор ёғди


13:15, 11.10.2016 Олам
 5 436

Кейинги 3 кун ичида ҳам баъзи ҳудудларда қор ёғиши кузатилади.

9 окябрь куни Қозоғистонда бу йилги илк қор ёғганди. Синоптиклар кечаси ҳаво ҳарорати -2...-4°C даражагача совиши, кундузи эса +6...+8°C даражагача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар беришганди.
 
Қозгидромет берган маълумотларга кўра, мамлакатда кейинги ҳафтада ҳам қор, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг ғарбий, шимолий ва марказий қисмларида ёмғир ёғиши, ёмғир аралаш қор ҳам ёғиши, кечаси туман тушиши мумкин.
 
Қозоғистоннинг жануби, жануби-ғарбий қисмларида эса яна 3 кун иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши кутилмоқда.
 
3 кун ичида мамлакатда қуйидаги об-ҳаво кутилади:
Қозоғистон. Ҳаво ҳарорати ўзгариб туради. Ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +3...+5°C, кечаси +2...-2°C бўлади.
 
Олма-Ота. Об-ҳаво деярли ўзгармайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +13...+16°C, кечаси +3...+5°C бўлиши кутилади.
 
Қарағанда. Ҳаво булут бўлади, ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи +6...+8°C, кечаси +1...-1°C.
 
Петропавловск. Ҳаво булут бўладиган ёғингарчилик кутилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +2...+4°C, кечаси +1...-1°C.
 
Павлодар. Об-ҳаво ўзгариб туради. Куннинг иккинчи ярмида ёғингарчиликлар кутилади. Ёмғир ёғади ва қорга айланади. Ҳарорат кундузи +2...+4°C, кечаси −3...-5°C бўлиши кутилади.
 
Уст-Каменогорск. Об- ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳарорат +1...+3°C, кечаси эса −2...-4°C бўлади.
 
Чимкент. Об-ҳаво деярли ўзгаришсиз бўлади. Ҳарорат кундузи +20...+23°C, кечаси +10...+12°C.
 
Уралск. Ҳаво ҳарорати ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +13...+15°C, кечаси +8...+10°C бўлади.
 
Ақтўбе. Об-ҳаво ўзагриб туради. Ёғингарчилик ёғмайди. Кундузи ҳарорат +13...+15°C, кечаси +4...+7°C бўлади.
 
Актау.об-ҳаво ўзгаришсиз кечади. Ҳарорат кундузи +12...+14°C, кечаси +12...+14°C бўлиши кутилади.
Умида Якубова

Теглар:Қор Чимкент Қозоғистон Олма-ота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!