...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимпия ўйини иштирокчиларига Galaxy Note 8 тарқатилади


11:49, 17.01.2018 Технология
 2 280

Смартфонга бу йилги қишки Олимпия ўйинлари тўғрисидаги барча маълумотлар илова қилинади.

Маълумки, жорий йилнинг 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пёнгчан шаҳрида қишки Олимпия спорт мусобақалари ўтказилади.
 
Мазкур мусобақа иштирокчиларига Жанубий Кореянинг Samsung Electronics Co компанияси махсус ишлаб чиқарилган Galaxy Note 8 смартфонини тарқатади. Бу смартфон чекланган ҳажмда ишлаб чиқарилади, деб хабар бермоқда “Korea Herald” нашри.     
 
Хабарда маълум қилишича, компания олимпия рамзлари билан безатилган смартфонни 4 минг дона миқдорда ишлаб чиқаради. Шунингдек, смартфонга бу йилги қишки Олимпия ўйинлари тўғрисидаги барча маълумотлар илова қилинади. Компания бу эксклюзив смартфонларни оммавий сотувга чиқармайди, олимпия ўйинларининг ҳар бир иштирокчиси ва Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоларига тарқатилади.
Обил Сафаров

Теглар:Galaxy Note 8 Олимпия ўйинлари Пёнгчан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!