...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон ўз рекордини яхшилади


19:10, 15.10.2018 Спорт
 2 559

Аргентинада Ўзбекистон спортчилари янги йўналишларда ҳам медаллар қўлга кирита бошлади

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда.
 
Бугун, 15 октябрь куни эркин кураш бўйича баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Умиджон Жалолов мусобақанинг олтин медали эгасига айланди. Ушбу натижа орқали Ўзбекистоннинг ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги рекорди янгиланди.
 
Бунгача ўзбекистонлик ўсмирларнинг Олимпиададаги энг яхши натижалари 2014 йилга тегишли эди. Нанкин Олимпиадасида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари қўлга киритилган. Жалоловнинг олтин медалидан сўнг Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди. Терма жамоа ҳисобида айни пайтда 4 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаллари мавжуд.
 
Қайд этиш лозимки, Аргентинада терма жамоа спортчилари янги йўналишларда ҳам медаллар қўлга кирита бошладилар. Жумладан, бунгача Ўзбекистон ўсмирлар Олимпиадасида оғир атлетика бўйича хеч қачон олтин медаль қўлга киритмаганди. Кумушхон Файзуллаева бу борада биринчи бўлди.
 
Шунингдек, ўзбекистонлик қизлар ҳам шу пайтга қадар спорт курашлари бўйича медалларга эга чиқишмаган. Финалгача етиб борган Шоҳида Аҳмедова ўзбек аёллар кураши тарихида янги саҳифа очди.
 
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ҳам аввалги Олимпия ўйинларида медалларга сазовор бўлинмаганди. Бу сафар олтин ва кумуш медалларга эга чиқилди. Гулбаҳор Файзиева ва Исломжон Абдусаломов ўз иштироклари билан терма жамоа ҳисобига медаль қўшиб қўйишди.

Ўзбекистонлик совридор спортчилар рўйхати ҳозирча қуйидагича кўриниш олган:
 
Олтин:
 
Жайҳунбек Назаров (дзюдо, микст)
Кумушхон Файзуллаева (оғир атлетика)
Гулбаҳор Файзиева (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)
Умиджон Жалолов (эркин кураш)
 
Кумуш:
 
Улуғбек Рашидов (таэквондо)
Муҳаммадқодир Тоштемиров (оғир атлетика)
Ислом Абдусаломов (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)
Шоҳида Аҳмедова (спорт курашлари)
 
Бронза:
 
Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо)
Индира Ўлмасова (гимнастика, микст)
Долера Давронова (оғир атлетика)
Муҳаммадрасул Раҳимов (эркин кураш).
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Олимпия ўйинлари Буэнос-Айрес Умиджон Жалолов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!