...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўлдирилган прокурорнинг қотили вилоят ҳокимияти ходими бўлиши мумкин


22:15, 19.11.2018 Олам
 13 425

Кейинроқ, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари гумонланувчи доим юқори давлат лавозимларида ишлаганини қўшимча қилган

Аввалроқ, Қирғизистоннинг Боткен вилояти прокурори Анарбай Масажакипов ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 19 ноябрь куни прокурор Анарбай Масажакиповни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди. У Боткен ҳокимияти капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Мэлис Каликов бўлиб чиқди, деб хабар бермоқда “Кабар” ИИВга асосланиб.
 
Идора маълумотига кўра, аввал гумонланувчи қўлга олинган, сўнг прокурор ўлдирилгани ойдинлашган.
 
Ҳокимият ходими ижарага олган Lexus автомобилида бўлган ва таниш прокурори билан учрашган. Уларнинг учрашганини кўрган гувоҳлар ҳам бор.
 
Ҳокимият ходими Мэлис Каликов кейинроқ прокуратура ходимлари томонидан топилган. Амалдор маст ҳолатда бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари прокурор Анарбай Масажакипов қаердалигини сўрашганда, Мэлис Каликов ҳеч нима билмаслигини айтган. Сўнг милиция ходимлари чақирилган, улар машинадан қон изларини аниқлашган.
 
“Маълум бўлишича, гумонланувчи тоғга, сув омбори ҳудудига кетаётган бўлган. Айнан шу йўналишда прокурор жасади топилган. Унинг танасида кўплаб қотиллик излари, шу қаторда ўточар қурол ва пичоқда етказилган жароҳатлар бўлган. Бу ҳолат ўта оғир жиноят сифатида баҳоланиши мумкин”, деган вазирликдагилар.
 
Кейинроқ, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари гумонланувчи доим юқори давлат лавозимларида ишлаганини қўшимча қилган.
 
Мэлис Каликовга нисбатан иккита жиноий иш қўзғатилган. Биринчиси, прокурор ўлдирилиши бўйича “Қотиллик”, иккинчиси, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситасидан фойдаланиш қоидасини бузиш” моддалари билан жиноий иш очилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вилоят Прокурори Боткен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!