...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди


09:50, 17.09.2016 Жамият
 8 553

Шоҳмуҳаммадбек Муҳамеджанов 5 йил муддатга Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 15 сентябрдаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Шоҳмуҳаммадбек Муҳамеджанов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Жиззах вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Муроджон Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб  тайинланган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 14 сентябрдаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчи Ўктамжон Саидов эса Сурхондарё вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланганди. 

Теглар:Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Шоҳмуҳаммадбек Муҳамеджанов Жиззах вилоят прокурори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар