...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўғрини қароқчи урди: Наргиз Латипова ўғирлаб куйлаган қўшиқ энди Моҳим ижросида


16:15, 17.11.2016 Шоу-бизнес
 5 362

Ўғрини қароқчи урди, деганларидек туркиялик хонанда Айла Челик “Бағдод” номли машҳур қўшиғи яна бир ўзбек хонандаси томонидан ўзлаштирилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитованинг энг хит қўшиқлари муаллифи бўлган Наргиз Латипова хонандалик фаолиятини бошлагани ва илк қадамини “ўғирлик” йўлига ташлаб, плагиаторликка қўл ургани ҳақида хабар берган эдик. У туркиялик хонанда Айла Челикнинг “Бағдод” номли қўшиғини ўзбекчасига куйлаб чиққани ва хонандадан рухсат олмаганини тан олган эди.
 
“Бу қўшиқ ўзимга ёқар эди, шунинг учун куйлаб чиқдим. Ҳеч кимдан рухсат сўраганим йўқ. Нима, Бахром Назаров “Пари-пари”ни эгасидан сўраб куйлаганмиди? Агар қўшиқнинг муаллифи даъво қилгудек бўлса, ўзим жавоб бераман”, деб изоҳ берган эди Наргиз Латипова.
 
Ўғрини қароқчи урди, деганларидек Айла Челикнинг ушбу машҳур қўшиғи яна бир ўзбек хонандаси томонидан ўзлаштирилди.
 
Ёш хонанда Моҳим Айла Челик ижросидаги ушбу қўшиқни ўзбек тилида куйлаб чиқди. Хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига қўшиқдан парчани жойлаштирган заҳоти тармоқ фойдаланувчилари бу қўшиқ турк эстрадасидан олинганини айтишди.
 
Биз мазкур масала юзасидан хонанда Моҳимнинг продюсери билан боғландик.
 
“Бу қўшиқни Моҳим мухлисларига тақдим этишидан аввал, Наргиз Латипова исмли хонанда куйлаганини эшитиб қолдим. Шу сабаб қўшиқни тақдим этиш вақтини бироз кейинроққа қолдиришга мажбур бўлдик. Бундан ташқари, “Сулола” гуруҳи ҳам шу қўшиқни куйлаган экан.
 
Моҳим озарбайжонлик хонанда Рўё Айҳаннинг ижоди билан доим қизиқиб келади. Бу қўшиқ туркларники эмас, улар ҳам озарбайжонликлардан ўғирлашган. 
 
Қўшиқни айнан кўчирмаганмиз. Аранжировкасида ўзгартириш киритилган, сўзи ҳам фарқ қилади. Ўзбек эстрадасида фақат Моҳим эмас, ҳамма ўғирлаб қўшиқ айтяпти”, дейди Моҳимнинг продюсери Азамат Ҳолматов.
 
Бугунги кунда ўзбек шов-бизнесида кундан-кунга урчиб бораётган бир мулоҳаза бор: ҳамма ўғирлаяпти, мен ўғирласам нима қилибди.
 
Афсуски, таниқли, бир неча йиллик тажрибага, халқ орасида обрў-эътиборга, минглаб мухлисларга эга хонандалар ҳам ўғирлик кўчасига киришдан тап тортишмаяпти. Биз кимга қарсак чаляпмиз, кимнинг қўшиғини баъзан кўзда ёш, баъзан табассум билан эшитяпмиз, тўй-ҳашамларимиздаги 3 дона қўшиғи учун кимга фалон миллион сўмни тўлаяпмиз? (!) Ахир айтилган қўшиқ бировнинг меҳнати бўлса... Сўнгги хулоса ўзингиздан.
 

Теглар:Моҳим Айла Челик Наргиз Латипова Плагиат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!