...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат раҳбарлари қанча маош олади?


13:17, 17.11.2016 Бу қизиқ
 9 364

Барак Обама жаҳонда энг кўп маош олувчилар рейтингида етакчилик қилмоқда.

Жаҳон мамлакатларининг раҳбарлари қанча маош олиши доим кўпчилик учун қизиқ бўлиб келган. “Statista” тадқиқот маркази олиб борган таҳлиллар натижасида энг кўп маош олувчи сиёсатчилар рейтинги тузилди.
 
Рейтингнинг юқори поғонасини АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама эгаллади. У йилига 400 минг АҚШ доллари ишлаб топади.
 
Иккинчи ўрин Канада Бош вазири Жастин Трюдога насиб этди. Сиёсатчи йилига 260 минг АҚШ доллари маош олади.
 
Учликни Германия канцлери Меркель хоним якунлади. Аёллар орасида кўзга кўринган сиёсатчилардан бўлган Ангела Меркель йилига 234 минг АҚШ доллари ишлаб топса-да жуда камтарона ҳаёт кечиради.
 
Кейинги қаторни ЖАР президенти Жейкоб Зума эгаллади. Унинг маоши йилига 223 минг долларни ташкил этади.
 
Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй ҳукумат тепасига келганига кўп бўлгани йўқ. У 215 минг доллар даромади билан кейинги поғонадан жой олган.
 
Япония Бош вазири Синдзо Абэ 203 минг АҚШ доллари миқдоридаги даромади билан олтинчи ўринда қайд этилган.
 
Бугун Ўзбекистон ташриф буюриши кутилаётган Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған мазкур рейтингда 7-ўринни эгаллади. Унинг даромади йилига 197 минг АҚШ долларини ташкил этади.
 
Франция президенти Франсуа Олланд йилига 194 минг доллар миқдорда маош олади. Франсуа Олланд рейтингнинг 8-қаторида.
 
9-ўрин Россия раҳбари Владимир Путинга насиб этди. Унинг маоши 136 минг АҚШ долларини ташкил этади.
 
Ўнликни Италия Бош вазири якунлаб берди. Маттео Ренцининг йиллик маоши 125 минг долларни ташкил этади. 
Дурдона Расулова
 

Теглар:Рейтинг Барак Обама Владимир Путин Ангела Меркель Ражаб Тойиб Эрдўған Сиёсатчилар маошлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!