...
МЕНЮ
ONLINE TV

Обама ва Трамп можароси: телефон қўнғироқлари ёзиб олинган


15:11, 16.03.2017 Олам
 3 940

Дональд Трамп президент сайловолди кампанияси вақтида Барак Обама маъмурияти унинг телефон ёзувларини эшитганлигидан хабардорлигини айтди.

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмурияти 2016 йил кузда Нью-Йоркда жойлашган “Trump Tower” минорасидаги телефонларга овоз ёзиб олиш ускуналарини ўрнатганликда айбланмоқда. Оқ уй мазкур масала юзасидан қўшимча маълумотлар тўплаб, АҚШ вакиллар палатасининг махсус қўмитасига юборади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп “Fox News” телеканалига берган интервьюси чоғида маълум қилди.
 
Дональд Трамп 4 март куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида ҳам 2016 йил октябр ойида, яъни президент сайловолди кампанияси вақтида Барак Обама маъмурияти телефон ёзувларини эшитганлигидан хабар топганини билдирган эди.
 
Барак Обаманинг расмий вакили Кевин Льюис бу айбловни рад этиб, собиқ президентнинг ўзи ҳам, унинг маъмурияти ҳам телефон қўнғироқларини эшитиш ҳақида буйруқ бермаганлигини таъкидлади.
 
Разведка масалалари бўйича АҚШ вакиллар палатаси махсус қўмитаси раҳбари Адам Шифф Дональд Трампнинг телефонидаги қўнғироқлар Барак Обама маъмурияти томонидан ёзиб олиниши ҳақидаги маълумотни тасдиқловчи исбот йўқлигини айтган.
 
Дональд Трамп 2 ҳафта ичида бу можарога оид янги маълумотларни етказишини маълум қилди. 
 
Дурдона Расулова 

Теглар:Дональд Трамп Барак Обама Разведка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!