...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Таиландда топилган самолёт бўлаклари Малайзия Boeing´ига тегишли бўлиши мумкин


11:32, 24.01.2016 Олам
 2 377

Накхонситхаммарат провинцияси аҳолиси тўлқинлар оролга улоқтирган самолёт бўлагини топиб олишди.

Таиланднинг жанубий қисмидаги оролларнинг бирида номаълум самолётнинг бўлаклари топилди, дея хабар беради “News.rambler.ru” нашри. Бу 2014 йилнинг мартида изсиз йўқолган ва ҳанузгача бирор маълумот топилмаган Малайзия Boeing´и бўлиши ҳам мумкин. Накхонситхаммарат провинциясига сув тўлқинлари улоқтирган самолётнинг букланган темир қисми маҳаллий аҳоли вакилларининг диққатини тортади ва улар ҳукуматга, бу темир бўлаклар қайси самолётга тегишли эканини аниқлашга ёрдам беришларини сўраган. Кенглиги 2 метр, узунлиги 3 метрни ташкил этувчи темир бўлакни тадқиқ этиш ишлари бошланди. Яқин муддат ичида унинг қайси самолёт бўлаги экани аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, Малайзиянинг Malaysia Airlines компаниясига тегишли Boeing 777-200 самолёти 2014 йилниг 7 мартдан 8 мартга ўтар кечаси MH-370 рейси билан Куала-Лумпурдан Пекинга бўлган парвозини амалга ошириши лозим эди. Бироқ парвоздан 2 соат ўтгач лайнер билан алоқа бутунлай йўқолган. Унинг бортида 227 йўловчи ва 12 экипаж аъзолари бор эди. 2015 йилнинг январь ойида Малайзия расмийлари самолётни авиаҳалокатга учрагани ва самолёт бортидагиларнинг нобуд бўлгани ҳақида хабар қилди. Бироқ самолётга айнан нима бўлгани борасида ҳанузгача аниқ расмий маълумот мавжуд эмас. Boeing 777-200 самолёти сирли тарзда ғойиб бўлганидан сўнг, Ҳинд океанининг Реюньон француз оролида унинг қанот қисми бўлаклари топилган. Декабрь ойида Австралия хавфсизлик хизмати самолёт у билан алоқа йўқолган жой, Ҳинд океани атрофидаги оролларнинг бирига қўнган бўлиши мумкинлиги хақидаги фикрни билдирганди.
Умида Якубова

Теглар:Малайзия Таиланд Malaysia Airlines Boeing 777-200 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!