...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев Туркияга ташриф буюради


13:04, 05.08.2016 Олам
 2 929

Президент Эрдўған таклифи билан Туркияга Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев ташриф буюради.

Бугун, 5 август куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Туркияга ташриф  буюради. Бу ҳақда Туркия давлат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған девони хабар берди, дея “Newskaz” ёзмоқда.
 
“Президент Эрдўған таклифи билан 5 август куни Туркияга Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев ташриф буюради.  Ташриф чоғида икки давлат раҳбарининг алоҳида учрашуви ўтказилади. Қолаверса, делегациялар учрашуви ҳам ташкил этилади.  Бизнинг стратегик ҳамкоримиз  Қозоғистон  билан барча соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш имкониятлари ва Туркий тилида сўзлашувчи давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг фаолияти муҳокама этилади”, дейилади Туркия давлат раҳбари девонининг баёнотида.
 
Маълумот ўрнида, Туркий тилда сўзлашувчи давлатлар ҳамкорлиги кенгаши 2009 йилнинг 3 октябрида Озарбайжоннинг Нахичеван шаҳрида ташкил этилган. Мазкур ташкилотга тўрт давлат –  Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо бўлиб кирган
 
2015 йил ҳолатига кўра, Қозоғистон иқтисодиётининг импорт-экспортида Туркия тўққизинчи ўринда туради. Қозоғистон ташқи иқтисодий алоқаларида Туркиянинг улуши 2.58 фоизни ташкил этади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!