...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонни стратегик шерик деб ҳисоблашини айтди


11:23, 16.03.2016 Олам
 3 799

Президент Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида иштирок этишни режалаштираётганини тасдиқлади.

2016 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Икром Назаров Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги хабар бермоқда.

“Оқўрда” қароргоҳидаги маросим доирасида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.  Қозоғистон Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги стратегик шерик деб ҳисоблашини Қозоғистон раҳбари таъкидлади.  “Биз савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча йўналишларида самарали муносабатлар ўрнатиш учун кенг имкониятларга эгамиз”, – дейди Нурсултон Назарбоев. Шунингдек, президент Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида иштирок этишни режалаштираётганини тасдиқлади.  

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Madina
12:16 16.03.2016

Kechirasiz! Yozgan malumotlaringiz togri yu , lekin qozoqcha ataladigan nomlarin misol uchun Ostona -Astana, Nursulton Nazarboev -Nursultan Nazarbayev dep yozsangiz. Biz hech qanday ozgarishsiz yozamizku axir, misol uchun Toshkent va boshkalar.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!