...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нотинч мамлакатлардаги гўдаклар қисмати... Асаби бўшлар ўқимасин!


11:26, 29.08.2017 Олам
 10 029

Урушлар давом этаётган мамлакат болалари: Наф дарёсига чўкиб кетган болакай ва қизалоқнинг жасади интернет оламини ларзага солди.

Тинчлик бўлмаган ҳудудларда инсон ҳаёти арзимас омилдек бўлиб қолади... Айрим нотинч мамлакатларда турли можаролар, урушлар бадали — юзлаб, минглаб инсонлар ҳаёти билан ўлчанмоқда.
 
Энг ачинарлиси, ёш болаларнинг бу ҳаётнинг завқ-шавқини тушуниб-тушунмай улғайиши, бевақт ҳаётдан кўз юмишидир.
 
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратдаги болакай ҳам нотинчлик қурбонига айланди. Болакайнинг оиласи билан йўл олган қочоқлар кемаси Мьянмадан қочиш вақтида дарёга чўкиб кетади. Суратдаги болакай атиги 16 ойлик бўлиб, дарё тўлқинлар унинг жасадини қирғоққа олиб чиққан...


 
Нақадар аянчли манзара: болакай жасади лойга ботган ҳолатда топилди. У Наф дарёсига чўкиб кетган эди.
 
Яна бир бахтсиз ҳодиса ҳам ушбу дарё билан боғлиқ. Мьянманинг Аракан штатида давом этаётган можаролар сабаб қўшни Бангладешга ўтиб кетишни мақсад қилган мусулмон оиланинг фарзанди Наф дарёсига ғарқ бўлиб, ҳаётдан кўз юмди. Кеманинг дарёга ғарқ бўлиши оқибатида вафот этган қизалоқнинг сурати интернет оламини ларзага солди.
 

 
Сув юзига қалқиб чиққан болакай ва қизалоқнинг суратлари 2 йил аввал шу тарзда ҳалок бўлган 3 ёшли болакайни эслатди...
 

 
2015 йил 2 сентябрда Ўртаер денгизи орқали Грецияга ўтиб кетмоқчи бўлган суриялик қочоқ оила ҳалокатга учради. Оиланинг 3 ёшли фарзанди — Айлан Курдийнинг жасади Туркиянинг Бодрум яқинидаги қирғоқдан топилди.
 
Тўлқинлар жасадни қирғоққа олиб чиққан. Болакайнинг жонсиз танаси тасвирланган суратлар тарқалиб, бу машъум воқеа кўпчиликнни қайғуга солган эди.

Қадимги файласуфларнинг қайдномаларида мазкур масалага тааллуқли бир ҳаққоний фикр ёзилган. Уларда шундай фикрлар баён қилинган: болалар кулгусига тўлиб-тошган мамлакат — унинг тинч ва осойишта эканлигидан далолат! 

Тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган мамлакатда тараққиёт мавжуд, инсонлар бахтиёр, байрам ва шодиёналар эрта тонгдан янграйди… 

Дурдона Расулова 

Теглар:Наф Сурия Нотинч мамлакатлар Болалар ўлими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!