...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурхон Нафасов ҳибсланмаган. У ўзи ҳақидаги хабарлардан кейин илк бор кўриниш берди


11:07, 04.02.2019 Спорт
 4 565

Мазкур машғулотларда федерация президенти Нурхон Нафасов иштирок этиб, Юнус Демирга Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси номидан совғаларни топширди.

Бундан бир неча кун аввал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Каратэ Миллий федерациясининг раиси Нурхон Нафасов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида айбсизлик презумпциясига риоя қилмаган ҳолда жар солганди. “Нурхон Нафасовнинг кирдикорлари фош бўлди” номли сарлавҳа остидаги мақолада МОҚ ўз тасарруфидаги федерация раисини исботланмай туриб, айбдорга чиқарганди.
 
Кўп ўтмай бу хабар МОҚ расмий сайтидан олиб ташланди. Нурхон Нафасов эса ушбу хабарлардан кейин илк бор оммавий тадбирда кўриниш берди.
 
Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси биносида туркиялик каратэ устаси Юнус Демир маҳорат сабоқлари ўтказмоқда. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган 100 нафардан ортиқ ёш, каратэ усталари жисмоний, техник ва тактик машғулотлардан сабоқ олмоқда.



 
Мазкур машғулотларда федерация президенти Нурхон Нафасов иштирок этиб, Юнус Демирга Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси номидан совғаларни топширди.
 
Маълумот учун, Юнус Демир каратэчилар сулоласининг муносиб давомчиларидан ҳисобланиб, мамлакат терма жамоаси билан доимий равишда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинган ҳолат бўйича Бош прокуратура Матбуот хизмати қуйидагиларни расман маълум қилганди. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон каратэ миллий Федерациясининг қатор мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича бирор-бир шахс, хусусан Нурхон Нафасов гумонланувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган.
 

Теглар:Нурхон Нафасов Юнус Демир Ўзбекистон Миллий каратэ федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!