...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нидерландия Бош вазири Туркиядан узр сўрашдан бош тортди


10:31, 13.03.2017 Олам
 2 148

Ўша куни Нидерландияга нафақат Туркия Ташқи ишлар вазири балки, Туркиянинг оила ишлари бўйича вазири Фатма Бетул Сайян Кайя ҳам киритилмаган.

Нидерландия Бош вазири Марк Рютте ҳукумат номидан Туркия ТИВ вакиллари бўлган самолётни мамлакат ҳудудига кириши таъқиқлангани учун узр сўрашдан бош тортмоқда. Бу ҳақда “Nturkiye” нашри хабар қилди.
 
“Узр сўраш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, аксинча, улар қилган ишлари учун кечирим сўрашлари лозим. Улар биздан муайян масофада туришларини истаймиз”, дейди Рютте Туркия президентининг айбловларига қарши сўзлаган нутқида.
 
Эслатиб ўтамиз, Нидерландия ҳукумати томонидан Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлунинг ушбу мамлакатга боришига таъқиқ қўйилган эди. Мамлакат Ташқи ишлар вазири ўтган шанба куни Роттердамдаги турк уюшмаси митингида қатнашиши лозим эди.
 
Шунингдек, Нидерландияга автомобилда Туркиянинг оила ишлари бўйича вазири Фатма Бетул Сайян Кайя ҳам кирмоқчи бўлган. Бироқ мамлакат чегарасидан ўтказилмаган.
 
Ҳозирча, Туркияга тарафдор давлат топилмаяпти. Бироз аввал, Эрдўғаннинг Нидерландияга муносабати сабаб Туркия  Бош вазирининг Данияга бўлган сафари бекор қилингани ҳақида хабар берилди. 
Умида Якубова

Теглар:Туркия Нидерландия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!