...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев: Қозоғистон Туркия билан ҳамкорлик қилиш сиёсатидан воз кечмайди!


15:19, 06.02.2016 Олам
 3 141

Туркия томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин икки давлат ўртасида муносабатларнинг кескинлашуви Қозоғистон учун улар билан муносабатларда мураккабликларга сабаб бўляпти.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таъкидлашича, Остона ҳеч қачон Анқара билан ҳамкорлик қилиш сиёсатидан воз кечмайди.  У Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли билан  учрашувда  Туркия Қозоғистон учун муҳим ҳамкорлардан бири ҳисобланиши ҳақида айтиб ўтди.  Бу ҳақда  ТАCC хабар берди.
 
"Қозоғистон мустақиллигини қўлга киритган кундан бери  икки қардош халқларнинг  алоқларани мустаҳкамлашлашга   ҳаракат  қилмоқда", – дейди  Қозоғистон раҳбари  учрашув давомида.   Унинг сўзларига кўра,   Туркия раҳбарияти билан йўлга қўйилган яқин алоқалар туфайли  қачонлардир  йўқолган  муносабатлар қайтадан тикланди.
 
"Туркиянинг Қозоғистон учун аҳамияти жуда катта  ва биз  ҳамкорлик қилишдан тўхтамаймиз", – дейди Назарбоев.
 
"Россия ва Туркия ўртасидаги  муносабатларнинг  кескинлашуви  катта муаммога  сабаб  бўлди.  Икки давлат ҳам бизнинг муҳим иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиздир", – дейди  Қозоғистон Президенти. 

Эслатиб ўтамиз,  Туркия томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин  икки давлат ўртасида муносабатларнинг кескинлашуви  Қозоғистон учун  улар билан муносабатларда мураккабликларга сабаб бўлаётгани ҳақида  аввалги мақолаларда айтиб ўтган эдик. 

Қозоғистон Россия билан бир қанча ташкилотлар – Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти,  Эвросиё иқтисодий иттифоқи,  Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти доирасида яқин алоқалар олиб боради.  Бошқа томондан,  Қозоғистон ва Туркия иқтисодий соҳада яқин ҳамкорлар ҳисобланишади.   Туркия  Қозоғистонда  қурилиш  ва тўқимачилик саноатларига катта миқдорда инвестиция киритган.     Шунингдек,  улар ўртасидаги ўзаро маданий алоқалар ҳам узоқ йиллик тарихга эга.  Қозоғистонда бир қанча турк лицейлари фаолият кўрсатади ва  икки мамлакатни бир-бирига  боғлаб турадиган энг кучли хусусият тил ва дин яқинлиги саналади.  Осиёда барча туркий халқларни бирлаштириш ҳақидаги ғояларнинг асосий ташаббускори ҳам одатда Туркия ҳисобланади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Туркия Россия Нурсултон Назарбоев Су-24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!