Кеча, 8 сентябрь куни Қозоғистон бош вазири Карим Масимов ўз лавозимидан озод этилган эди.
Бугун, 9 сентябрь куни, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматнинг янги таркиби икки кун ичида шакллантирилишини эълон қилди. Бу ҳақда Назрабоев ҳукуматнинг кенгайтирилган тартибда ўтказилган мажлисида айтиб ўтди, дея “Nur.kz” ёзмоқда.
“Бугун-эрта, яқин кунларда янги ҳукумат таркиби иш бошлайди”, дейди Қозоғистон давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, янги ҳукуматни шакллантириш ишлари узоққа чўзилмайди.
Маълумот учун, Карим Масимов Қозоғистон бош вазири сифатида 2014 йилнинг 2 апрелидан буён ишлаб келаётган эди.