...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навбатдаги “Велосипедчилар сайли” Жиззахда ўтказилади


18:16, 14.06.2018 Спорт
 1 458

Тадбирлар соат 16:00 дан 19:00 гача бўлиб ўтади.

Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси велосипед спорти ихлосмандларини “Велосипедчилар сайли”га таклиф этади.
 
Сайл 18 июнь куни Жиззах шаҳридаги “Шароф Рашидов боғи”да, 21 июнь куни Зомин туманидаги “Зомин истирохат боғи”да ўтказилади. Тадбирлар соат 16:00 дан 19:00 гача бўлиб ўтиши режалаштирилган.
 
“Велосипедчилар сайли”да Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси томонидан тажрибали мураббийлар, мутахассислар ва республикадаги таниқли спортчилар мастер-класс ўтказади.
 
“Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси барча ҳаваскор велосипедчилар, велосипед ихлосмандларини ушбу сайлларга таклиф этади”, дея хабар бермоқда велосипед спорти Федерацияси Матбуот хизмати.


 
“Велосипедчилар сайли”да велосипеддан фойдаланиш истагида бўлган иштирокчилар ўша куни соат 16:00 дан 19:00 гача паспортлари билан рўйхатдан ўтиб, бепул велосипед оладилар. Шундан сўнг белгиланган ҳудудда сайл қилишлари мумкин бўлади.
 
Мурожаат учун телефон: 237-47-44.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўтказилган “Велосипедчилар сайли”да иштирокчилар велосипедлардан бепул фойдалангани тўғрисида хабар берган эдик.

Теглар:Велосипедчилар сайли Жиззах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!