...
МЕНЮ
ONLINE TV

НАТО Эрдўғандан узр сўради


15:59, 19.11.2017 Олам
 3 514

Норвегия Мудофаа вазири Бакке-Йенсен ҳарбий машғулотлар давомида амалга оширилган хато учун узр сўраган.

Норвегия Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни НАТО душманлари рўйхатига киритган. Бу воқеа тушунмовчилик сабабли содир бўлгани айтилмоқда.
 
Туркия НАТО га аъзо мамлакат сифатида Норвегияда ўтаётган ҳарбий ўқув машғулотларидан 40 нафар ҳарбийларини чақириб олган. НАТО қўшинларининг назарий душманлари рўйхатига Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва амалдаги Президент Эрдўғаннинг суратлари нишон сифатида қўлланилган.
 
Рўйхат норвегиялик ҳарбийлар томонидан тузилгани айтилган.
 
Маълумот учун, Туркия НАТО мамлакатлари орасида армия сони жиҳатдан иккинчи ўринда туради.
 
Туркия НАТО нинг Сурия ва Афғонистондаги жанговар ҳаракатларида фаол иштирок этади.
 
Норвегия Мудофаа вазири Бакке-Йенсен ҳарбий машғулотлар давомида амалга оширилган хато учун узр сўраган.
 
Вазирнинг айтишича, ушбу хато ички компютер тизими орқали содир бўлган ва бу Норвегия ҳукуматининг фикрини англатмаслигини билдирган.
 
Тахминларга кўра ушбу иш хато эмас, бу атайин амалга оширилган.
 
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам Туркиядан кечирим сўраган ва Туркия Альянснинг муҳим аъзоси эканини билдирган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:НАТО Туркия Норвегия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!