...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муножат Йўлчиева судга чақирилди


20:54, 19.12.2018 Шоу-бизнес
 37 986

Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева судга чақирилди. Гап шундаки, Ўзбекистон давлат консерваториясининг собиқ талабаси абитуриентларда бирини ўқишга олиб кириб қўйиш, хусусан анъанавий ижрочилик йўналишидаги имтиҳонларда Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиевадан юқори баҳо қўйдириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун у абитуриентдан 12 000 АҚШ доллари сўраган.

Собиқ талаба абитуриентдан келишилган пулнинг учдан бир қисмини, яъни 4 000 АҚШ долларини консерватория остонасида олаётган маҳал қўлга тушган. 

Муножат Йўлчиеванинг эса бу келишувдан хабари бўлмаган, хонанда собиқ талабани, ҳатто, танимаганини айтади. Йўлчиева кўп йиллардан буён Ўзбекистон давлат консерваториясининг Анъанавий ижрочилик факультетида дарс бериб келади. У бу воқеа рўй берганда Германия сафарида бўлган.

Мазкур иш суд томонидан кўриб чиқилиб, айланувчига нисбатан 2 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. 

Ушбу воқеа ҳақидаги батафсил маълумотни юқоридаги видеодан олишингиз мумкин.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!