...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент қарори ўзгартирилди


20:37, 19.12.2018 Жамият
 15 879

4 сентябрда имзолаган "Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 сентябрда имзолаган "Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда қуйидаги таъсир чоралари фойдаланилмаётган объектларнинг хусусий мулкдорларига, юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахсларга ҳам қўлланилади: 

- соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;

- мол-мулк ва ер солиқларини икки карра миқдорда тўлаш, 6 ойдан сўнг – беш карра, 12 ойдан сўнг ва кейинчалик – ўрнатилган ставкага нисбатан ўн карра миқдорда тўлашга ўтказиш;

- тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш. Илгари бу таъсир чоралари фақат юридик шахсларга кўлланилган, жисмоний шахслар эса назарда тутилмаган.
 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар