...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муниса Ризаевага тегишли модалар уйининг либослар тақдимотидан фоторепортаж


01:15, 20.04.2017 Шоу-бизнес
 20 738

Тақдимот маросимида либослар намойиши, умуман, ташкилий ишларга Мунисанинг синглиси Карима Ризаева бош-қош бўлди.

Аввалроқ, 19 апрель куни хонанда Муниса Ризаева ўзининг либослар дўкони ва модалар уйининг янги либослар тўплами тақдимотини ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун Тошкентдаги ресторанлардан бири юлдузлар ёғдусига тўлди. Муниса Ризаеванинг “Monis” аёллар либослари дўкони ва модалар уйининг навбатдаги либослар тўплами тақдимотини томоша қилиш ва Муниса Риазевани қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура Йўлдошева, Мадина Мумтоз, раққоса Шодиёра Омонова, актрисалар Ҳалима Ибрагимова, Райҳон Уласенова, Ойхон Ифорзода, Зарина Низомиддинова, Муқаддас Саъдуллаева ташриф буюрдилар.












 
Тақдимот маросимида либослар намойиши, умуман, ташкилий ишларга Мунисанинг синглиси Карима Ризаева бош-қош бўлди.




 
Тақдимот маросимида “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз сўзга чиқиб, Муниса Ризаевани қутлар экан, саҳна марказига унинг онасини таклиф этиб, қўлидаги гулдастани Дилором опага тутқазди.




 
“Мунисанинг чинакам мухлисаман. Намойиш этилган либослар менга жуда ёқди. Шу ерда ўтирган аёллар билан қизингизнинг модалар уйидан бир хил либос тиктириб, тўйида кийиш насиб этсин”, дейди Мунисанинг онасига қарата Мадина Мумтоз.





Тақдимотда 20 дан ортиқ турли кўриниш ва услубдаги аёллар либослари намойиш этилди. Ёрқин рангдаги, ҳам миллийлик, ҳам замонавийлик уйғунлашган либослар йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди. 























Суратлар муаллифи Миржамол Абзалов

 

Теглар:Муниса Ризаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!