...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвадаги ўзбеклар Навоий ҳайкали пойига гул қўяди


11:55, 09.02.2017 Олам
 2 539

“Бутун Россия ўзбеклари, ўзбекистонликлар Конгресси” фаоллари бугун мутафаккир шахсини ёд олиш учун тадбир ўтказиши режалаштирилган.

Бугун, 9 февраль санасида улуғ шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги жойларда кенг нишонланмоқда. Шоир номи берилган кўча, хиёбон, кутубхона ва бир қанча турли жойларда тадбирлар уюштирилиб, Навоий таваллуди айёми арафасида унинг руҳига ҳурмат бажо келтириш катта анъана айланган.
 
Шундай тадбирлардан бири бугун, 9 февраль куни “Бутун Россия ўзбеклари, ўзбекистонликлар Конгресси” ташкилотчилигида Москва шаҳридаги Серпуховская майдонида маҳаллий вақт билан соат 11:00 да бошланиши кутилмоқда. Дастлаб, йиғилганлар Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросимини ўтказиб, сўнгра шоир ижоди ва ҳаёти тўғрисида суҳбатлашишлари режалаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейида Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган “Сўз мулки султонлари” номли бадиий кўргазма ташкил этилган бўлиб, намойиш 22 февралга қадар давом этади.  
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Алишер Навоий ҳайкали Алишер Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!