...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилади


09:22, 09.12.2016 Олам
 6 123

Москва шаҳри думаси қошидаги монументал санъат комиссияси Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилади. Октябрь ойида Москва шаҳридаги туманлардан биридаги боғ Ислом Каримов номи билан аталган эди. Москва шаҳри мэри Сергей Собянин бу ҳақдаги қарорни қабул қилган эди. Сайилгоҳ Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида бунёд этилади.
 
Мазкур боғда Ислом Каримов ёдгорлигини ўрнатиш таклифи Москва шаҳри думаси қошидаги монументал санъат комиссияси томонидан бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда “Interfax” агентлиги хабар бермоқда.
 
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Баҳром Афрахшанов бундай қарор қабул қигани учун комиссияга ўз миннатдорчилигини билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни оғир хасталик сабаб 78 ёшида оламдан кўз юмди. Президент ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига дафн этилди.
 
Маълумот учун, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ислом Каримов Ислом Каримов ҳайкали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!