...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мисрда 13 нафар жиноятчилар ўлим жазосига ҳукм қилинди


14:36, 09.10.2017 Олам
 2 226

Ўлим жазосининг ҳукмини тасдиқлаш учун Муфтийлар кенгашининг “розилиги” талаб этилади.

Мисрнинг жиноят ишлари бўйича суди “Миср легиони ташкилотлари” деб номланган жиноят иш бўйича 13 нафар айбланувчини ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда “Korrespondent.net” хабар бермоқда.
 
Хабарда маълум қилинишича, Мисрдаги ал-Гиза жиноят суди 8 октябрь, якшанба куни “Миср легиони ташкилотлари” иши бўйича 13 нафар айбланувчининг ҳукм ижросига юридик хулоса бериши мақсадида муфтийлар кенгашига йўналтириш юзасидан қарор қабул қилган.
 
Ўлим жазосининг ҳукмини тасдиқлаш учун Муфтийлар кенгашининг “розилиги” талаб этилади. Бироқ жангарилар иши бўйича якуний ҳукм суд томонидан 2017 йил 7 декабрда эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнггина ҳукм ижро этилиши мумкин.
 
Ушбу жиноий иш бўйича яна 44 кишига нисбатан айбловлар эълон қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилдан 2015 йил майигача бўлган даврда гумонланувчилар ал-Гиза ва пойтахт Қоҳира шаҳарларида қатор ҳужумларни амалга оширган.
 
Айбланувчилар ал-Гиза миллий хавфсизлик директорини, шунингдек, полиция генерали ва офицерини ҳам ўлдиришган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Миср Ўлим жазоси Миср легиони ташкилотлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!