...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мессининг қидирувдаги акаси топилди. У 8 йил муддатга қамалиши мумкин


15:37, 04.12.2017 Спорт
 2 702

Суд куни қачон бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Орасио Месси қайиғидан ноқонуний қурол ва қон излари топилгандан сўнг Аргентина полицияси томонидан қидурувга берилганди.
 
Қидирувда бўлган Матиас Месси топилди ва қамоққа олинди. Аргентина суди яқинда Матиасни 3 йилдан 8 йилга қадар қамоқ жазосига маҳкум этиши мумкин. Суд куни қачон бўлиб ўтиши ҳозирча номаълум.


 
Суд Матиас катеридаги қон кимга тегишли эканлигини яқин кунларда аниқлайди ва шунга қараб якуний қарорни қабул қилади.
 
Катта эҳтимол билан у одам ўлдирганликда айбланмоқда.
 
Шунингдек, полиция қурол Матиас Мессига тегишли эканини аниқлаган.
 
Мессининг акаси айни пайтда шифохонада полиция назорати остида бўлиб турибди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Матиас Месси Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!