...
МЕНЮ
ONLINE TV

Месси оромини йўқотди


19:00, 24.10.2018 Спорт
 6 391

У “Севилья” билан ўйинда жароҳат олганди.

“Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси қўлидан олган жароҳати туфайли муаммоларга дуч келмоқда.
 
Маълумотларга кўра, қўли синган аргентиналик футболчи тирсагидаги оғриқ туфайли ухлай олмаяпти.
 
Маълумот учун, Лионель Месси “Севилья”га қарши Ла Лиганинг 9-тур ўйинида (4:2) ерга ноқулай йиқилиши оқибатида қўлини синдириб олганди.


 
Аввалроқ, футболчининг даволаниши учун 3 ҳафта етарли экани айтилаётган эди. Аммо бу жараёнга кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин. Унинг майдонга қайтиши ноябрь ойи ўрталарида амалга ошиши эҳтимоли мавжуд.
 
Шундай қилиб, Месси ЕЧЛ доирасида “Интер”, Ла Лигада эса “Реал” билан бўладиган муҳим ўйинларни ўтказиб юборади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Лионель Месси Барселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!