...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мен сендан камми?! “Чиройли” рақамлар учун миллиардларни ҳавога совураётганлар


18:30, 09.04.2018 Олам
 10 036

Ўтган йили қозоғистонлик автомобиль эгалари “чиройли” авторақамга эга бўлиш учун 1,5 миллиард тенге сарфлаган.

Қозоғистонда “чиройли” рақамларга талаб ошиб бормоқда, деб хабар беради “Kazinform”.
 
“Қозоқлар “чиройли” автомобиль рақамлари учун деярли 1 миллиард тенге сарфлаган. Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатда 913 миллион тенге миқдоридаги 3 минг 385 та “чиройли” давлат автомобиль рақамлари фуқароларга топширилган”, деб ёзади “Ҳукумат фуқаро учун” давлат корпорацияси жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори.
 
Унинг сўзларига кўра, ўтган йили қозоғистонлик автомобиль эгалари умумий суммаси 1,5 миллиард тенге миқдордаги 4,5 мингта ана шундай рақамларни харид қилган.
 
2018 йил 15 январдан нафақат бир хил сонли, балки бир хил ҳарфли авторақамларни сотиб олиш мумкин. Ўтган уч ой ичида 79,5 миллион тенгега 580 та бир хил ҳарфли рақам сотилган.
 
Ўзбекистонда “чиройли” авторақамлар сотуви 2017 йил 1 сентябридан йўлга қўйилган.
 
“Чиройли” автомобил рақамларини аукционда сотиш бошланганидан бери ҳайратомуз рекордлар қайд қилина бошлаган. Хусусан, 2017 йил 1 ноябрда 30 777 ААА давлат рақами 302 миллион сўмга баҳоланган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Чиройли рақамлар Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!